Кўриш қобилияти пасайишининг яна бир сабаби аниқланди

Иллюстратив фото
Ўпка фибрози қондаги кислород даражасининг тизимли пасайиши туфайли кўриш қобилиятининг бузилишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда «Daily Mail» нашрига Шотландиянинг Каледония университети офтальмологи Стивен Ханнан айтиб ўтди.
Мутахассиснинг тушунтиришича, ўпка фибрози патологик жараён бўлиб, унда нормал, функционал ўпка тўқималари бириктирувчи тўқима билан алмаштирилади. Зарарланган тўқималарининг шаклланишига пневмония, бронхит, сурункали обструктив ўпка, иммун тизими бузилиши касалликлари, сил, ифлосланган ҳаводан нафас олиш ва коронавирус инфекциясининг оғир асоратлари сабаб бўлиши мумкин.
«Ўпка тўқималари шикастланганда нафас олиш қийинлашади ва қонга кирадиган кислород миқдори камаяди. Бундай кислород очлиги нафақат нафас қисилиши, йўтал, чарчоқ ва заифликни келтириб чиқаради, балки кўз соғлиғига ҳам зарар етказади», — дейди шифокор.
Ханнаннинг сўзларига кўра, кислород билан тўйинганликнинг тизимли пасайиши кўзнинг тўр пардаси ва кўриш асабининг фаолиятини бузади. Бу эса вақт ўтиши билан кўриш қобилиятининг пасайишига олиб келиши мумкин.
«Ўпка фибрози туфайли кўришнинг ўзгариши оғир ҳолатларда хира кўришдан тортиб то тўр пардасининг шикастланишига қадар бўлиши мумкин»,— дея огоҳлантирди офтальмолог.
Шифокорнинг қўшимча қилишича, ўпка фиброзини кортикостероидлар билан даволаш кўзнинг линзалари хира бўладиган кўз касаллиги — катарактни ривожланиш хавфини ошириши мумкин.
«Ўпка фибрози билан оғриган одамлар мунтазам равишда офтальмолог томонидан текширилиши керак. Кислород миқдорини кузатиш, суюқлик мувозанатини сақлаш ва қуруқ кўз аломатларини намловчи томчилар билан бартараф этиш ҳам кўриш қобилиятини сақлаб қолишга ёрдам беради», — дея хулоса қилди эксперт.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг