Конституциявий қонун лойиҳаси 25 июнь кунидан «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталарида умумхалқ муҳокамасига қўйилади
Фото: Халқ сўзи
Ўзбекистон Республикаси «Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилмоқда.
Мазкур Қонуннинг 11-моддасида қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси жараёнида фуқаролар қонун лойиҳалари бўйича ўз фикрини эркин билдириш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси учун 25 июнь куни «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталарида ҳамда Meningkonstitutsiyam.uz электрон платформасида эълон қилинади.
Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан фикр-мулоҳаза ҳамда таклифларингизни Meningkonstitutsiyam.uz электрон платформаси, 1341 қисқа рақами, taklif@meningkonstitutsiyam.uz ва taklif@2022.uz электрон почта манзиллари орқали ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Тошкент шаҳри, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 1-уй манзили бўйича юборишингиз ёки бевосита келган ҳолда тақдим этишингиз мумкин.
Мазкур жараёнда фаол иштирок этишга чақирамиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг