Конор Макгрегор Ирландия президенти лавозимига ўз номзодини илгари сурмоқда
UFCʼнинг икки вазн тоифасидаги чемпиони Конор Макгрегор келаётган октябрь ойида бўлиб ўтадиган Ирландия президентлиги сайловларида ўз номзодини кўрсатиш ниятида эканини маълум қилди. Бу ҳақда у Instagramʼdagi саҳифасида пост қолдирди.
«Агар менинг исмим президентлик сайловлари бюллетенида кўринишини истасангиз, маҳаллий кенгаш аъзоларига мурожаат қилиб, номзодимни кўрсатишларини сўрашингизни қатъий тавсия қиламан», — деди Макгрегор.
Аввалроқ ирландиялик спортчи ўзининг сайловларда иштирокини «таъминлаб бўлганини» айтган эди. Бироқ унинг фамилияси маҳаллий кенгашлардан қўллаб-қувватлаш излаётган номзодлар рўйхатидан ўрин олмаган.
Маълумот учун, бюллетенга кириш учун Конор Макгрегор камида 20 нафар парламент аъзоси ёки тўртта маҳаллий/туман кенгашининг қўллаб-қувватлашига эга бўлиши лозим.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг