Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида муҳим ўзгариш бўлди
Фото: Иллустратив
Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиётининг бир хиллиги таъминланади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Қайд этилишича, Президентимиз томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.
Маълум қилинишича, қонунлардаги оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ тушунчалар "Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида"ги Қонун нормаларига мувофиқлаштирилмоқда.
Ушбу ўзгаришларга кўра, Қизил китобга киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар ҳамда ёввойи ҳайвонлар турларини табиий муҳитдан ажратиб олишни чеклашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар назарда тутилади.
Бундан ташқари, Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасининг трансформацияси муносабати билан экология, ўрмон хўжалиги соҳасидаги давлат органларининг ваколатлари ҳам аниқлаштирилган.
Аввалроқ, ўзбекистонлик паралимпиадачилар мусобақанининг биринчи кунини 2 та медаль билан бошлаганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг