Кўмир ортилган 22 та вагон рельсдан чиқиб кетди
Якшанбага ўтар кечаси Бошқирдистон Республикасида темир йўлнинг Иглино-Дема қисмида кўмир ортилган 22 та юк поезди вагонлари рельсдан чиқиб кетди.
“Дастлабки маълумотларга кўра, 2024 йил 3 ноябрь куни кечаси Бошқирдистон Республикасида 28-км – 21-почта участкасида кўмир ортилган 22 та вагон рельсдан чиқиб кетган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳолатга аниқлик киритилмоқда”, дейилади хабарда.
Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун воқеа жойига Дема станциясидан қутқарув поезди жўнатилди. Қайд этилишича, поездлар жадвал асосида ҳаракатланади, кечикишлар йўқ.
Фавқулодда ҳодиса жойига тергов гуруҳи жўнаб кетди. Уфа транспорт прокуратураси темир йўл транспорти ҳаракати хавфсизлиги ва эксплуатацияси бўйича қонунчилик талабларига риоя этилишини текширмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг