Кўкдалада истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқарган яширин цех фош қилинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала тумани бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Н.С. «Қумдарё» МФЙ ҳудудидаги хонадонида яширин цех ташкил қилиб, истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётганлиги аниқланган.
Ўрганишлар давомида мазкур яширин цехдан 200 литр ёғ, 166 кг. пахта чигити ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг