KOICA Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими учун грантлар пакетини кенгайтиради — ССВ
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъулларидан иборат делегация Корея Республикасига сафарининг дастлабки кунида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Евро-Осиё бошқармаси бош директори Чун Чжихен билан учрашди.
Мулоқотда таъкидланганидек, KOICA ривожланаётган давлатларга беғараз ёрдам дастурларини амалга оширишда яқиндан кўмаклашиб келмоқда.
Ташкилот хорижий давлатларда 50 га яқин ваколатхонасига эга.
Хусусан, 1995 йилда Ўзбекистонда ҳам ўз ваколатхонасини очган. Айни пайтда мамлакатимизда мазкур нуфузли ташкилот билан 9 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу орқали кўплаб мутахассисларимиз, хусусан, тиббиёт ходимлари ҳам Кореяда стажировкада бўлиб қайтмоқда. KOICA лойиҳа ва грантлари иштирокчисига айланяпти.
Жумладан, яқинда пойтахтимиздаги Болалар миллий тиббиёт марказига Сеул миллий университети шифохонасидан бир гуруҳ тиббиёт соҳасидаги мутахассислар ташриф буюриб, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги томонидан марказнинг педиатрия тиббиёт ходимлари салоҳиятини ошириш бўйича тренинглар ва маҳорат дарсларини ўтказди.
Урашувда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш инфратузилмасини ривожлантириш учун грант дастурлари пакетини кенгайтириш, Тошкент тиббиёт академияси негизида санитария-эпидемиология хизмати ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш тизими ходимларини тайёрлашга қаратилган миллий дастурни амалга оширишга 15 миллион АҚШ доллари миқдорида грант ажратишни жадаллаштириш бўйича меморандум имзоланди.
Шунингдек, тиббиёт ходимларининг эпидемиологик тадқиқотлар ўтказиш ва касалликлар тарқалишига жавоб бериш қобилиятини ошириш ҳамда Тошкент тиббиёт академияси негизида замонавий виварий ва илмий-тадқиқот лабораториясини ўз ичига олган “Инновацион тиббиёт маркази” ни ташкил қилиш лойиҳалари кўриб чиқилди.
Бинобарин, мезбонларни жорий йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Ўзбекистон — Корея халқаро тиббиёт форумида ташкилотчи ҳамкор сифатида қатнашишга таклиф этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг