Кўҳна шаҳарда 24/7 тизимида ишловчи кўча иш бошлади
Бухоро шаҳри аҳолиси, хорижий сайёҳлар ва маҳаллий меҳмонлар учун Янги йил арафасида ажойиб совға ҳозирланди. Кўҳна кентнинг Низомий Ганжавий маҳалласи ҳудудидаги Садриддин Айний кўчаси тамоман янгича қиёфа касб этди. Бу ерда 24/7 тизимида ишловчи кўча иш бошлади.
Хизмат кўрсатиш йўналиши қамраб олинган бу манзилда 2 миллиард 894 миллион сўмликдан зиёд бунёдкорлик, ободонлаштириш юмушлари бажарилди. Жумладан, кўчанинг электр тармоқлари янгиланди, манзарали ёритгичлар ўрнатилди, пиёдалар йўлаги қурилди, болалар майдончаси барпо этилди. Лойиҳа доирасида ташкил этилган кўнгилочар масканлар, тез тайёрланадиган таомлар шохобчалари, ободончилик, кўкаламзорлаштириш юмушлари гўшага ўзгача файз бағишлади. Бу ерда 26 та янги тадбиркорлик субъекти иш бошлагани, 40 нафар тадбиркорнинг фаолияти кенгайгани, пировардида 50 та иш ўрни яратилгани ҳам эътиборга молик.

-Юртимиздаги тинчлик – осойишталикка кўз тегмасин,- дейди мазкур кўчанинг очилишига бағишланган тадбирда қатнашган Шокир ота Камолов. – Темирчилар сулоласининг бешинчи вакили сифатида айта оламан: кейинги йилларда шаҳримизда сайёҳлар оқими кескин кўпайди. Бизнинг музей – устахонамиздан ҳам хорижий меҳмонларнинг оёғи узилмаяпти. Кеча – ю кундуз фаолият юритадиган ушбу кўчадаги инфратузилма объектлари уларга сифатли хизмат кўрсатиб, туризм равнақига ҳисса қўшади, албатта.
Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг