Кобулдаги Россия консуллик бўлими яқинида содир этилган террорчилик ҳаракатини қатъий қоралаймиз — Ўзбекистон ТИВ

Фото: Архив сурат
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистондаги Россия консуллик бўлими яқинида бўлган террорчилик ҳаракатига муносабат билдирди.
«Кобулдаги Россия Федерациясининг консуллик бўлими яқинида 2022 йил 5 сентябрь куни содир этилган ҳамда дипломатик ваколатхона ходимлари ва Афғонистон фуқароларининг қурбон бўлишига олиб келган террорчилик ҳаракатини қатъий қоралаймиз.
Ушбу ғайриинсоний ҳаракатнинг ташкилотчилари ва ижрочиларини аниқлаш учун барча зарур чораларни кўришга чақирамиз.
Ҳалок бўлганларининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг соғайиб кетишини тилаймиз» — дейилади вазирлик ахборотида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг