Кластер байрам муносабати билан фаол ходимларни  рағбатлантирди

17:17 14 Декабрь 2020 Кластер
507 0

Андижон вилояти Бўстон туманидаги «Сайёра фаввораси» хусусий корхонаси пахта тўқимачилик кластери томонидан «Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни» муносабати байрам тадбири ташкил этилди.

Мамлакатимиз Президенти ислоҳотларининг меваси бўлган қишлоқ хўжалиги кластерлари фаолиятлари дастлабки йилларданоқ ўзининг ижобий самарасини бера бошлади.

Бунга юртимиздаги қишлоқ хўжалиги кластерлари тизимда олиб борилаётган қатор амалий ишлар яққол мисол бўляпти. Андижон вилояти Бўстон туманидаги «Сайёра фаввораси» хусусий корхонаси пахта тўқимачилик кластерида ҳам бу жараёнда фаол иштирок этмоқда.

Тадбирда қишлоқ хўжалик кластерининг молиявий масалалари бўйича директори Баҳодиржон Қодиров бўлим раҳбарлари, ходимлар, сувчилар, механизаторларни «Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни» билан муборакбод этиб, аграр соҳа ривожига ҳисса қўшган меҳнат фахрийлари ҳамда туман фермерларини ҳам касб байрамлари билан табриклади.

Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги кластери тасарруфида 1786 гектар экин майдони мавжуд бўлиб, бунда 34 та бўлим фаолият юритиб келмоқда. Байрам муносабати билан тизимда олиб борилаётган ишлар сарҳисоб қилиниб, самарали иш олиб бораётган бўлим бошлиқлари ва ходимлари, экин майдонларидаги экинларни зараркунандалардан холи, соғлом ва дуркун парваришлашда ўз ҳиссаларини қўшиб келаётган биолаборатория ходимлари меҳнатларини ҳам алоҳида эътироф этилди.

Тадбирда қишлоқ хўжалиги кластери маъмурияти томонидан тизим ходимлари, фермерлар ҳамда меҳнат фахрийларига маиший техника жиҳозлари ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Шундан сўнг улар учун Бўстон тумани марказидаги «Ўзбегим» тантаналар саройида байрам дастурхони ёзилди.

— Кластер хўжалигида ишлаб кам бўлганимиз йўқ, — дейди Бўстон туманидаги «Сайёра фаввораси» хусусий корхонаси пахта тўқимачилик кластерининг 28-бўлими бошлиғи Лолахон Боймирзаева. — Меҳнатнинг таги роҳат, деб бежизга айтишмас экан. Бугун буни ҳис қилиб турибмиз.

Ана шундай бугун қишлоқ хўжалигида меҳнат қилаётганлар нафақат мамлакат, балки ўзи ва оиласи иқтисодиётини янада юксалтирмоқда. Шу боис ризқ-рўзимиз бунёдкорларини ҳар қанча эъзозласак, ардоқласак арзийди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?