КХДР ҳар доим Россиянинг ёнида туради — Ким Чен Ин
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат армияси ташкил топган кун муносабати билан КХДР Мудофаа вазирлигига ташрифи чоғида мамлакат доим Россияни қўллаб қувватлашини маълум қилди, деб хабар бермоқда «ObozUA» нашри.
Унга кўра, Ким Чен Ин Путин қўшинларини Украина ҳудудида «Россия суверенитетини ҳимоя қилмоқда», деб ҳисоблайди.
«КХДР армияси ва халқи Россия армияси ва халқининг ўз суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш йўлидаги адолатли курашини доим қўллаб-қувватлайди ва ёнида туради» — дейди Ким Чен Ин.
Бундан ташқари, КХДР етакчиси АҚШни Украинадаги уч йилдан бери давом этаётган кескинликни кучайтиришда айблади.
«АҚШнинг глобал гегемонликка бўлган интилишлари Россия ва Украина можаросини тугатмайди, аксинча давом этишига хизмат қилади», — деб қўшимча қилади у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, КХДР ҳамда Россия иттифоқчилиги 2025 йилда янги даражага кўтарилиши ҳамда ҳамкорликда ҳарбий дронлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга келишиб олган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг