Киви импорти 1,5 минг тоннага ошган

18:18 25 Октябр 2022 Иқтисодиёт
644 0

Иллюстратив фото

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга 6 та хорижий давлатдан қиймати 2,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 3,7 минг тонна киви импорт қилинган.

Киви импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,5 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп киви импорт қилган давлатлар:

— Эрон – 3,1 минг тонна

— Туркия – 483 тонна

— Хитой – 122 тонна

— Қозоғистон – 33 тонна

— Италия – 8,4 тонна.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?