ДХХ ҳарбий хизматчилари 200 га мактабга 25 мингдан ортиқ китоб совға қилди
“Халқ сўзи ONLINE”
Буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги арафасида Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчилари томонидан “Раҳмат сенга қадрдон мактабим!” шиори остида китоб акцияси ўтказилди.
ДХХ ҳарбий хизматчилари ўзлари ёқтирган, севимли асарлари сирасига кирувчи 25 мингдан ортиқ адабиётларни харид қилиб, жорий йилнинг 5-8 февраль кунлари республикамизнинг 200 га яқин умумтаълим мактабларига топширишди.
Эндиликда ушбу мактаблар кутубхонасидан жой олган 100дан ортиқ номдаги жаҳон адабиётига тааллуқли бўлган асарлар ва 135 номдан иборат мумтоз адабиётимиз намуналари, жумладан, Алишер Навоийнинг “Ҳамса”, Амир Темурнинг “Темур тузуклари”, Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар”, Юлиан Семёновнинг “Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси” номли китоблари ўқувчиларнинг ўз билимлари ва дунёқарашларини оширишлари учун хизмат қилади.
Зеро, дунёдаги энг яхши совға ҳисобланган китоб ёшларимизнинг келажакда буюк аждодларимизга муносиб ворислар бўлиб улғайишларида муҳим ўрин тутиши шубҳасиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг