Китобхонлик ҳафталиги Самарқандда ҳам тантанали бошланди

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказида «Ўзбекистон — китобхонлар юрти» шиори остида «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди. Унинг очилишига бағишланган тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Рустам Қобилов, вилоят ва шаҳар ҳокимлиги ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, китобхонлар, шоир ва ёзувчилар иштирок этди.
Сўзга чиққанлар юртимизда аҳолининг китобхонлик маданияти ва ёшларнинг китобга меҳрини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар, хайрли ташаббуслар ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди. «Севимли кутубхонамга китоб совға қиламан» акцияси доирасида вилоят ахборот-кутубхона марказига китоблар туҳфа қилинди.
Тадбир доирасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, таниқли публицист Нусрат Раҳматнинг буюк жадид, маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудийга бағишланган «Жадид» китоби тақдимоти ўтказилди.
Мазкур ҳафталик давомида вилоятда кўплаб тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Жумладан, бир қатор янги китоблар тақдимоти, китоб кўргазмалари, шоир ва ёзувчилар билан учрашувлар, «Китоб ва кино» ҳамда «Китобхонлик оиладан бошланади» кўрик-танловлари, «Заковат» интеллектуал ўйини, халқимизнинг китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган давра суҳбатлари ўтказилади. Бундай тадбирлар туман ва шаҳарлар, таълим муассасаларидаги кутубхоналарда ҳам ташкил этилиши кўзда тутилган. Беш кун давомида барча кутубхоналарда «Севимли кутубхонамга китоб совға қиламан» акцияси ўтказилади.
Тадбир китобхонлик маданиятининг кенг тарғиботига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг