“Кирк” тўфони: Францияда минглаб аҳоли электрсиз қолди

“Кирк” тўфони Ғарбий Европада бир қанча ноқулайликларни юзага келтирмоқда. Хусусан кучли ёмғир туфайли дарёлар сатҳи кўтарилган.
Париж атрофидаги шаҳарлар сув остида қолди. Аҳоли кўчаларда тиззагача сувда юришмоқда. Магистраль йўллар ва шаҳар йўллари сув остида. Автомобиллар ҳаракатлана олмаяпти. Эр ва Луар ҳамда Сена ва Марна департаментларида қизил огоҳлантириш даражаси эълон қилинди. Кўпгина мактаблар ёпилган. Эр ва Луар департаментида 860 та қутқарув операцияси ўтказилди. Сена ва Марна департаментида чоршанба кунидан бери 180 киши эвакуация қилинган.
Францияда ноқулай об-ҳаво туфайли 12 киши жабрланди. Бу ҳақда мамлакат ИИВ хабар берди.
“Кирк” тропик бўрони 30 сентябрь куни Атлантика океанининг марказий қисмида, Кабо-Верде жануби-ғарбида вужудга келган. Тўфон Францияга “тропик депрессия” сифатида етиб келди. Республикада 9 октябрь энг ёмғирли кун бўлди. Ёмғирлар миллий ассамблеяни (Франция парламентининг қуйи палатаси) сув остида қолдирди. 64 мингдан ортиқ одам электр энергиясиз қолди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг