Кинолог ёш болалар бор уйлар учун энг хавфли ит зотлари ҳақида маълумот берди

Архив фото
АҚШлик кинолог ёш болалар бўлган уйларда сақлаш хавфли бўлган итлар зоти ҳақида маълумот берди.
Флоридалик Гаррет Винг ҳуқуқ-тартибот идораларида 18 йил давомида кинолог бўлиб ишлаган ва кейинчалик итларни хусусий равишда ўргатишни бошлаган.
У Тибет мастифини болалар учун энг хавфли итлар рўйхатида учинчи ўринга қўйди. Мутахассиснинг фикрича, уларнинг бўйи 65 сантиметрдан, вазни эса 68 килограммгача етиши мумкин.
“Бундай ит бўрилар тўдаси билан курашишга қодир. Сизнингча, кичкина болалари бўлган уйда бундай нарса керакми? Асло керак эмас”, — деди Винг.
У Немис доги зотли итни бу рўйхатда иккинчи ўринга қўйди. Мутахассиснинг тушунтиришича, бу итлар жуда катта ва вазни 90 килограммдан ошади. Бу жониворлар ажойиб уй ҳайвонлари бўлиши мумкин бўлса-да, сизнинг кундалик тартибингизга жуда кўп ўзгартиришларни талаб қилади.
Унинг ишонч билан айтишича, бундай итлар кўп уйлар учун жуда катталик қилади.
Винг Италиянинг Кане Корсо зотини хавфли итлар рўйхатида биринчи ўринга қўйди. Унинг сўзларига кўра, вазни 50 килограмм ва бўйи 70 сантиметрдан ошадиган бу йирик ҳайвонни уйда сақлаш жуда хавфлидир.
“Бу итлар 99,9 фоиз одамлар учун кўп мураккаблик туғдиради. Биз буни нафақат профессионаллар, балки Кане Корсо эгалари сифатида ҳам айта оламиз. Улар ҳақиқий танклар ва сизнинг ҳудудингизга керак эмас”, — дейди Винг.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг