Кино — дўстлик ришталарини боғлайди
Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг бадиий ва телевизион фильмлар фестивали очилиши маросими бўлиб ўтди.
Тадбир Мумбай шаҳридаги миллий ижрочилар санъат маркази ҳовлисида киноижодкорларнинг қизил йўлакдан кириб келиши билан старт олди. Томошабинлар Ҳиндистон, Хитой, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистондан келган актёр ва актрисаларни катта ҳурсандчилик билан кутиб олдилар. Ҳиндистонлик киноижодкорлардан Ҳема Малини, Акшай Кумар, Пунам Диллон, Тайгер Шроф, Элли Авр Рамлар катнашди. Ҳинд киноюлдузлари фестивалнинг рамзий чироғини тантанали равишда ёқиб беришди.
Фестивалда ШҲТга аъзо давлатларнинг киноижодкорлари тақдим этган 14 та бадиий фильми танловга қўйилган. Бу фильмлар орасида Дилмурод Масаидовнинг "Аёл қисмати" ва Ҳилол Насимовнинг "Мерос" бадиий фильми хам бор. Бундан ташқари "Фариданинг икки минг қўшиғи" ва "101- рейс" бадиий фильмлари танловдан ташқари намойиш этилади. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари орасида Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси раиси Матёқуб Матчонов ҳам бор.
Кинофестивалнинг тантанали очилиши маросимида Ҳиндистон кино соҳаси мутасаддилари 2022 йилда амалга оширилган энг катта лойиҳалар ҳақида маълумот берди. Кўплаб томошабинлар меҳрини қозонган бадиий фильм ижодкорлари тақдирланди. Тантанали маросимда ҳакамлар ҳайъати азоларига ҳам ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Маълумки, ҳинд фильмларини уларнинг жозибали рақсларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Фестивалда Ҳиндистоннинг энг машҳур фильмлари учун саҳнаштирилган рақслар намойиш этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг