Кимё бўйича Нобель мукофоти совриндори маълум бўлди

23:28 04 Октябр 2023 Дунё
1111 0

Иллюстратив фото

Кимё бўйича 2023 йилги Нобель мукофоти олимлар Мунги Бавенди (Массачусетс университети, АҚШ), Луи Брюс (Колумбия университети, АҚШ) ва Алексей Екимовга (Nanocrystals Technology, АҚШ) квант нуқталарининг кашфиёти ва синтези учун топширилди.

"Квант нуқталари жуда кўп қизиқарли ва ғайриоддий хусусиятларга эга. Шуни таъкидлаш керакки, улар ўлчамига қараб турли рангда бўлади", — дейди кимё бўйича Нобель қўмитаси раиси.

Бунгача америкалик олимлар Каталин Карико ва Дрю Вайсман тиббиёт ва физиология йўналишида бу йилги Нобель мукофоти совриндорлари бўлганди. Уларнинг кашфиёти қисқа вақт ичида "COVID-19"га қарши самарали mRNK вакциналарини яратишга имкон берди. Бу бошқа кўплаб хавфли касалликлар, жумладан, ОИВ ва саратон касаллигининг олдини олишга ёрдам беради.

Физика бўйича Нобель мукофоти мукофоти Перу Агостини, Ференсу Краусу ва Анн Л'Юилега материядаги электронларнинг динамикасини ўрганиш учун ёруғликнинг аттосонияли импульсларини ҳосил қилувчи экспериментал усуллар учун топширилди.

Атто — префикси ўлчов бирлигининг 10⁻¹⁸ кучига тўғри келади. Аттосония жуда қисқа вақт оралиғида ҳатто ёруғлик ҳам микроскопик масофаларни босиб ўтади. Бундай давомийликдаги лазер чақнашлари материянинг илгари эришиб бўлмайдиган ҳаракатларини батафсил ўрганиш имконини беради.

5 октябрда Стокголмда адабиёт, 6 октябрда эса Ослода тинчлик йўналишлари Нобель мукофоти лауреатлари номи эълон қилинади. Швеция Швеция банки томонидан 1968 йилда таъсис этилган иқтисод бўйича Нобель мукофоти совриндори номи 9 октябрь куни маълум бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?