Киевдаги портлашда украиналик ҳарбий яраланди
Киев шаҳрининг Оболон туманида содир бўлган портлаш оқибатида украиналик ҳарбий хизматчи яраланди.
Маълум қилинишича, портлаш ҳарбий хизматчи ўз автомобилининг юкхонасини очаётган вақтда содир бўлган. Яқин атрофда бўлган унинг рафиқаси жабрланмаган.

«Оболон туманида содир бўлган автомобиль портлаши теракт сифатида таснифланди. Судгача тергов ишлари бошлаб юборилди», — дейилади Киев шаҳар прокуратураси баёнотида.
Ҳозирча яраланган ҳарбийнинг шахси ва ҳарбий унвони ошкор қилинмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг