Киев ёзгача мағлуб бўлиши мумкин — Ғарб ОАВ
Фото: AP
Украина АҚШ ва НАТО ёрдамисиз бир неча ой чидаши мумкин, энг ёмон ҳолатда эса, мағлубиятга учраши ёки ёзгача сезиларли даражада чекиниши мумкин. Бу ҳақда CNN юқори мартабали америкалик ҳарбий амалдорга таяниб хабар бермоқда.
“Ғарб разведка идоралари ҳозирда Украина Қўшма Штатлар ва НАТО ёрдамисиз қанча вақт чидаши мумкинлигини ҳисобламоқда. Американинг юқори мартабали амалдори фикрича, бир неча ойлар, энг ёмон ҳолатда эса ёзгача сезиларли чекиниш ёки ҳатто мағлубият бўлиши мумкин”, дейилади канал материалида.
Қайд этилишича, Ғарб АҚШ ва бошқа давлатлар ёрдами давом этмаса, Киев мағлуб бўлади, деб ўйлайди. Шунингдек, улар АҚШ ёрдам беришни давом эттиришдан бош тортса, Европа давлатлари ҳам бундан ўрнак олишидан қўрқишади.
“Биз билан муваффақиятга кафолат йўқ, аммо бизсиз улар албатта ютқазади”, деди АҚШнинг юқори мартабали ҳарбий амалдори.
Венгрия, кутилганидек, 2024 йилдан 2027 йилгача Украинага макромолиявий ёрдам учун 50 миллиардни ўз ичига олган Европа Иттифоқининг кўп йиллик бюджетини 66 миллиард еврога оширишни маъқуллашни блоклади. Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель Европа Иттифоқи етакчилари 2024 йил бошида бу масалага қайтишини айтди.
Аввалроқ, республикачилар Сенатга Оқ уйнинг Украина, Исроил ва бошқа эҳтиёжлар учун маблағ сўровини кўриб чиқишга тўсқинлик қилган эди. Вакиллар палатаси ҳам тегишли лойиҳани тасдиқлашга шошилмаяпти. Конгресснинг ҳар икки палатаси сўровни маъқуллаши керак.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг