Кичкинтойлар француз тилини ўрганишяпти
Болаликнинг илк палласида хорижий тилни ўрганишга киришганга не етсин. Намангандаги бир қатор боғчаларда француз тилини ўрганиш борасида ташланган қадам айни ҳаракатга қанот бағишлайди. Ҳозирги кунда вилоятдаги 24 та давлат мактабгача таълим ташкилоти тайёрлов гуруҳ тарбияланувчилари “Kokoro Lingua”: болаларга чет тилларини эрта ёшдан ўргатиш дастури асосида сабоқ олишга киришган. Машғулотларга кичкинтойларни табиий суратда, қизиқарли усуллар орқали жалб этилади. Бунда интерфаол видеодарслар ёрдамида келажагимиз эгаларида тил кўникмаларини шакллантириш, ўйин асосида ўрганиш жараёнларини ташкил этиш устувор ўрин олган.

-“Kokoro Lingua” платформасидан фойдаланишга олдингилар қаторида киришдик, -дейди Наманган шаҳридаги 17-ДМТТ директори Гўзал Тожибоева. – Тайёрлов гуруҳидаги 30 нафар тарбияланувчи дастурга жойлаштирилган 10 та видеодарсга таянган ҳолда бир йил давомида француз тилини бепул ўрганадилар. Тажрибали педагог Дилшода Ҳайдарова болаларга кундалик сўзлашувда қўлланиладиган оддий иборалар, ўйинчоқлар ва ҳаракат атамаларини таништириш орқали дастлабки кўникмаларни сингдирмоқда.

Куни кеча Наманганда “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида Франциядаги “Kokoro Lingua” компаниясининг инновацион француз тилини ўрганиш платформасидан самарали фойдаланиш” мавзусида минтақавий семинар ташкил этилди. Унда лойиҳа координатори Исаллин Чау, шунингдек водий вилоятларидан 200 нафардан ортиқ мактабгача таълим ташкилотлари директор ўринбосарлари иштирок этди.Тадбир давомида болаларни чет тилларига табиий, қизиқарли ва ёш хусусиятларига мос методлар асосида ўргатиш имкониятлари атрофлича ёритиб берилди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг