Кибер жиноят қурбонига айланиб қолманг

10:40 28 Ноябрь 2024 Жамият
220 0

Интернет ва технологиялар ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасига кириб келди. Иш жараёнлари, молиявий операциялар, ижтимоий мулоқотлар ҳамда онлайн савдо орқали вақтимизни тежамоқдамиз. Бироқ, бу қулайликлар билан бирга кибер жиноятлар хавфи ҳам ортиб бормоқда. Фирибгарликнинг янги шакллари – “фишинг“ ҳужумлари, қалбаки веб-сайтлар ва зарарли дастурлар орқали маълумот ўғирлаш кенг тарқалган. Улар шахсий маълумотларингизни қўлга киритиш ёки молиявий зарар етказиш учун турли усуллардан фойдаланади.

Кибер жиноятларнинг кўпчилиги одамларнинг маълумотсизлиги сабабли содир бўлади. Масалан, сўнгги пайтларда фирибгарлар банк ёки бошқа ишончли ташкилот номи остида электрон хатлар ёки SMS хабарлар юборишни қўлга киритишмоқда. Улар шахсий маълумотларингизни ёки карта реквизитларингизни беришингизни талаб қилади. Ҳатто бир босқичли ҳаволалар орқали қурилмангизга зарарли дастурлар ўрнатилиши ҳам мумкин.

Кибер хавфсизликни таъминлаш учун оддий қоидаларга амал қилиш етарли. Биринчидан, шахсий маълумотларингизни ҳеч қачон номаълум шахслар билан бўлишманг. Банк ёки бошқа ташкилотлар ҳеч қачон SMS ёки қўнғироқ орқали сиздан шахсий маълумотларни сўрамайди. Паролларингиз мураккаб ва турли белгилардан иборат бўлиши керак. Ҳар бир онлайн хизмат учун алоҳида пароллар яратиш тавсия этилади. Икки босқичли аутентификация орқали шахсий ҳисобларингизни янада хавфсиз қилишингиз мумкин. Шунингдек, қурилмаларингизда замонавий антивирус дастурлари ўрнатилган бўлиши лозим.

Ҳақиқий воқеалар кибер хавфсизликнинг аҳамиятини янада яққол кўрсатади. Яқинда бир фуқаро номаълум ҳаволани босиб, ўз банк ҳисобидан катта миқдордаги маблағини йўқотган. Бу ҳавола орқали фирибгарлар унинг қурилмасига зарарли дастур ўрнатиб, шахсий маълумотларни қўлга киритишган. Бу каби ҳолатлардан сабоқ чиқариб, хавфсизлик қоидаларига амал қилиш кибер жиноят қурбонига айланишдан сақлайди.

Ўзбекистонда кибер жиноятларга қарши кураш кучайтирилмоқда. Ҳукумат томонидан қонунчилик такомиллаштирилиб, интернет фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилди. Бу каби чора-тадбирлар фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган. Бироқ, ҳар биримиз шахсий масъулиятни ҳис қилиб, интернетдан оқилона фойдаланишимиз шарт. Ахир, хавфсизликнинг асосий калити – ҳушёрлик ва билимдир.

Шунинг учун ҳар доим интернетда бирор маълумотни алмаштиришдан олдин ўзингизга қуйидаги саволни беринг: “Бу маълумотни алмашиш қанчалик хавфсиз?” Ҳимояланишнинг асосий йўли – бу ҳушёрлик ва ахборот хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишдир.

Баходир Каримов,

Учтепа тумани АТСЖООБ ходими, лейтенант.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер