Хурсандчиликларни санасам, бармоқларим етмаяпти
Айни пайтда узумчиликда бешинчи авлод вакили сифатида хонадонимиз томорқасида 30 га яқин навларни парваришлаб, ишкомлар остида интенсив усулда олма, шафтоли, олхўри, гилос, ўрикдан ҳам мўл ҳосил етиштирамиз. Ҳозирги кунда томорқамизда хориждан олиб келинган 10 га яқин данаксиз ва серҳосил узум навлари бўйича илмий-амалий тажрибаларимиз давом этмоқда.
Узумни ишкомдан узмай ва хонадондаги омборхонада табиий усулда кейинги йил ҳосили пишгунча сақлаймиз. Бу тажриба мамлакат миқёсида оммалашиб, юртимизнинг барча вилоятлари ва ҳатто узоқ-яқин хориждан ҳам шу соҳага қизиққан миришкорлар, сайёҳлар келиб туради.

Ўтиб бораётган йилда оиламиз учун эсда қоларли хурсандчиликларни санасам, бармоқларим етмаяпти. Ўғлим Ҳусанбой Ғофуров ва набирам Абдулазиз олий таълимни тамомлаган бўлса, икки набирам – Ҳусанбой ва Сарвиноз университетга ўқишга кирди. Набираларим Абдулбоқий ва Абдуллоҳ пойтахтимизда ўтказилган спорт мусобақаларида ғолиб бўлиб, шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарилдилар. Бир набирамни келин қилиб узатдик, бугунги кунда бахтли оила бекаси ва олий таълимдаги ўқишини давом эттирмоқда.
Қувонарлиси, декабрь ойининг иккинчи якшанбасида нишонланган Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан давлатимиз раҳбари фармонига кўра, “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирландим. Бу узумчилик соҳасидаги 50 йиллик меҳнатимнинг юксак эътирофидир.

Куни кеча Президентимизнинг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасини тинглаб, беш нафар фарзанднинг отаси ва ўнлаб набиралар бобоси сифатида юртимизнинг эртанги кун истиқболидан жуда ҳам хотиржамман. Ишонамизки, Янги Ўзбекистонда йилдан йил яхши бўлаверади.
Ҳусанбой ҒОФУРОВ,
Олтиариқ тумани
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг