Хурмо қуритилиб, ундан майиз ва чипс тайёрланмоқда
Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институтида Япония қишлоқ хўжалик университети билан ҳамкорликда янги лойиҳа амалга ошириляпти. Бундан кўзланган мақсад — хурмо мевасини қуритиб, майиз ва чипс тайёрлаб, уларни қадоқлаб, хорижга экспорт қилиш орқали қишлоқ аҳолисининг даромадини оширишдан иборат.
Лойиҳа доирасида жорий йилда институтда хурмо қуритиш иншооти қурилди. Унда бир вақтнинг ўзида 80 тоннадан 100 тоннагача мева қуритилади. Хурмони сақлаш учун 200 тонналик замонавий совутгич омбори ҳам ташкил этилди.
— Ушбу лойиҳанинг қиймати 1 миллион долларга тенг бўлиб, 2023-2026 йилларга мўлжалланган, — дейди институтнинг озиқ-овқат хавфсизлиги ва технологияси кафедраси мудири Ҳайитмурод Тилавов. — Хурмодан тайёрланган майиз ва чипс маҳсулотларига эҳтиёж дунё миқёсида юқорилигини инобатга олсак, уни экспорт қилиш истиқболлари ҳам катта.
Институт олимлари айни пайтда лойиҳанинг биринчи босқичини амалга оширмоқда. Келгусида хурмони қуритиш ва чипс тайёрлаш сирларини аҳолига ҳам ўргатиш мақсад қилинган.
— “Uzun Agro Star” МЧЖ ҳомийлигида ташкил этиладиган ўқув курсларида аҳоли хурмо мевасини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш занжирини яратиш бўйича ўқитиб борилади, —деди институт ректори, профессор Шавкат Ҳасанов. — Шу тариқа хурмо мевасини етиштириш, қуритиш, сақлаш ҳамда сотишга оид кўникмалари оширилиб, даромадлари ортади, бандлиги ҳам таъминланади. Ҳудудларда маҳсулот таннархи паст бўлган тахир таъмли (лимонли) хурмо мевалари қайта ишланиб, янги қуритилган миллий бренддаги экспортбоп мева маҳсулоти яратилади. Аҳолининг соғлом овқатланиш тарзи яхшиланиб, йод танқислигининг олди олинади.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг