«Хуллас телба тескарилик, учтаси бирда: ўзи ижрочи, ўзи депутатлар бошлиғи, ўзи қонун чиқарувчи. Битта судни олиб бериш қолди холос...»
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларнинг қарорларини бекор қилиш мумкинлиги янги қонун билан Олий Мажлис Сенатига берилмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев бу ҳақда ўз муносабатини билдирди:
"Мен Сенат таркибида ҳамон ижро ҳокимияти вакили ҳисобланган ҳокимларнинг борлиги ва жойларда маҳаллий Кенгашларга бир вақтнинг ўзида ҳокимлар раислик қилишда давом этаётгани учун бу янги қонунни Ўзбекистонда ҳокимиятлар ўртасида тийиб туриш принципининг бузилишига олиб келадиган яна бир қадам, деб ҳисоблайман. Ҳеч бўлмаганда бу вазифани ҳозирча ижро ҳокимияти вакиллари йўқ бўлган Қонунчилик палатаси қилгани маъқулроқ эди.
Айниқса «снос» масаласида қарор қабул қилиш маҳаллий кенгашлардаги депутатлар ихтиёрига берилаётган бир пайтда, ҳокимлар ўзларининг «бузиш» ишларини депутатлар қўли орқали қилиши, агар кенгаш бошқа қарор қабул қилса ҳам Сенатда сенатор сифатида Кенгаш қарорини бекор қилиш имкониятини ошириши мумкин.
Хуллас телба тескарилик, учтаси бирда: ўзи ижрочи, ўзи депутатлар бошлиғи, ўзи қонун чиқарувчи. Битта судни олиб бериш қолди холос...
Узоқ ва яқин келажакни ўйламай қилинаётган иш бўлса ҳам афсуски... қонун қабул қилиняпти".
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Миллий терма жамоанинг ЖЧдаги ўйинлари қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг