Ховосда «Яшил ферма» паррандачилик комплекси қурилиши бошланди
Ховос туманида «Яшил ферма» паррандачилик комплекси қурилишига тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, Венгриянинг OTP Bank Group, «Яшил ферма» FE LLC раҳбарияти, шунингдек вилоят ва туман жамоатчилиги вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Мазкур лойиҳа Сирдарё вилоятида амалга оширилаётган йирик паррандачилик кластери доирасидаги муҳим инвестицион ташаббуслардан бири ҳисобланади. Унинг умумий қиймати 165 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳа тўлиқ қувват билан ишга туширилгандан сўнг 500 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Комплекснинг йиллик қуввати 16 миллион бош паррандани ташкил этади. Шунингдек, йилига 28 минг тонна парранда гўшти ишлаб чиқариш имконияти яратилади. Лойиҳа доирасида қуввати 62,5 минг тонна бўлган замонавий парранда озуқаси ишлаб чиқариш корхонаси ҳам барпо этилади.
Кластер доирасида Ховос, Боёвут ва Мирзаобод туманларида ҳамда Янгиер шаҳрида замонавий паррандачилик комплекслари барпо этилади. Бу эса ҳудудда саноат кооперациясини ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг