Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш — пировард мақсад
Президентимизнинг тегишли қарорига асосан маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари фаолияти йўлга қўйилмоқда. Бугунги кунда Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги кўплаб маҳаллаларда ана шундай марказлар ташкил қилинган.
Биргина «Қўшчинор» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ушбу марказга моҳир чевар Ҳилола Нодирова раҳбарлик қилиб, ишсиз хотин-қизларга тикиш-бичиш сирларини ўргатяпти.
— Марказимиз ўтган йилнинг июнь ойида ташкил этилган. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси кўмагида имтиёзли кредит асосида 4 та тикув машинкаси олиб, марказ фаолиятини йўлга қўйдим. Айни дамда 15 нафар хотин-қизга тикиш-бичиш сирларини ўргатяпман. Марказдан ҳунар ўрганиб чиққан қизлар ўзлари мустақил фаолият юритишмоқда, — дейди марказ раҳбари Ҳилола Нодирова. — Мақсадимиз касаначиликни ривожлантириш орқали оила бюджети даромадларини ошириш, уй меҳнатидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш ва иш билан банд бўлмаган хотин-қизлар сонини қисқартириш, маҳаллаларда аёллар бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлашдан иборат.
Марказда хотин-қизлар нафақат ҳунар ўрганишади, балки саломатликларини мустаҳкамлаш мақсадида спорт билан ҳам шуғулланишади.
— Туманда 41 та шундай марказ очилган бўлиб, 37 таси тикувчилик, 2 та қандолатчилик, яна 2 таси эса фитнес клубларни ташкил қилади, — дейди Тойлоқ туман ҳокимининг ўринбосари Ноила Қамариддинова. — Марказлардаги тадбиркорлар қарор талабларига асосан 5 йил муддатга ижара шартлари асосида иш фаолиятини юритиб келмоқда. Улар томонидан бугунги кунга қадар 125 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди.
Шунингдек, ташкил этилган марказларда стол тенниси, шахмат ва шашка доскалари ҳамда бошқа турдаги спорт билан шуғулланиши учун зарур қулайликлар яратилган.
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг