Хоразмдаги Кат қалъасидан антик даврга оид буюмлар топилди.
Хоразм Маъмун академиясининг ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими археологлари Хоразм вилоятининг Шовот туманида жойлашган Кат қалъа археологик ёдгорлигида қазув ишлари олиб бормоқда.
Айни пайтда ёдгорликларнинг ғарбий қисмида амалга оширилаётган изланишлар натижасида илк антик давр (эрамиздан аввалги IV-III асрлар) ва сўнгги антик даврлар (эрамизнинг II-IV асрлар) ига оид меъморий иншоот қолдиқлари ўрганилмоқда.
Тадқиқотлар давомида жуда кўп илк ва сўнгги антик даврга оид сопол буюмлар, мармардан ишланган идишча қолдиқлари ва шаҳар ҳаётининг кейинги босқичларига доир сопол бўлаклари ҳамда мис узук ҳам аниқланди.
Қуйи қатламлардан архаик даврга хос идишлар бўлаклари ҳам топилган бўлиб, улар орқали шаҳарнинг барпо этилиши билан боғлиқ янги маълумотларни билиб олиш мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг