Хоразмда уч киши уйида ноқонуний қурол сақлаётгани аниқланди
Фото: Хоразм вилояти ИИБ
Хоразм вилоятида ўқ отар қуролларни ноқонуний равишда сақлаш билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди, деб хабар бермоқда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 2026 йилнинг январь ойида Хоразм вилоятининг бир қатор туманларида ички ишлар органлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида фуқаролар томонидан ов қуролларини ноқонуний сақлаш билан боғлиқ бир нечта ҳолатлар аниқланган.
Жумладан, жорий йилнинг 7 январь куни Гурлан тумани ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан аниқланган ҳолатда, Гурлан тумани «Мойли» маҳалласида яшовчи, 1987 йилда туғилган Я.Х.нинг яшаш уйи омборхонасида ноқонуний равишда сақлаб келинаётган «ТОЗ» русумли ов қуроли ҳамда 3 дона отишга яроқли патрон холислар иштирокида ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Шунингдек, 10 январь куни Янгибозор туманида қайд этилган ҳолатда эса туманнинг «Боғолон» маҳалласида истиқомат қилувчи, 1972 йилда туғилган А.Қ.нинг яшаш уйида ноқонуний равишда ТОЗ маркали, икки стволли, 16 калибрли ов қуролини сақлаб келаётгани аниқланиб, Янгибозор тумани ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
20 январь куни Ҳазорасп тумани «Муҳамон» маҳалласида яшовчи, 1990 йилда туғилган М.Ж.нинг яшаш уйи ертўла қисми холислар иштирокида кўздан кечирилган. Натижада ушбу шахс бобосидан қолган, отиш учун яроқли бўлган «ИЖ-58» русумли ов қуролини ноқонуний равишда сақлаб келаётгани аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 248-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъкидланишича, ички ишлар органлари томонидан аҳоли ўртасида ноқонуний сақланаётган қурол-яроғларни аниқлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар изчил давом эттирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг