Хоразмда сенатор ва ёшлар учрашуви ташкил этилди
Сенатнинг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси ўринбосари С.Абдикаримова Хоразм вилоятида «Битирувчи ёшлар — келажак масъулиятини зиммасига олган авлод!» шиори остида ёш битирувчилар билан учрашув ўтказди.
Учрашувда таъкидланганидек, юртимизда ёшларга кўрсатилаётган эътибор давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб, уларнинг замонавий билим олиши, касб эгаллаши ва ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Шу билан бирга, мамлакатда ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган қатор дастур ва ташаббуслар амалга оширилмоқда.
Айни пайтда ҳудудларда битирувчи ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳлар ва штаблар фаолият юритмоқда. Учрашувда ёшларга мазкур гуруҳларнинг вазифалари ва ишлаш механизми ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Шунингдек, ёшларни ўз мутахассислиги бўйича ишга йўналтириш, фан ва инновациялар йўналишида ютуқларга эришган фаол ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш бўйича амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Мулоқот давомида талаба ва битирувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Машарипов ва Ашурматов тўп сураётган жамоа бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг