Хоразмда савдо дўкони ёниб кетди

Ҳазорасп туманида содир бўлди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 17 апрель куни соат 16:04 да вилоят ФВБга Ҳазорасп тумани, «Темирчи Маскан» МФЙда жойлашган 3 қаватли савдо дўконида ёнғин рўй бераётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 16:11 да воқеа жойига етиб бориб, соат 16:39 да ёнғинни олган ва 17:10 да ўчиришга муваффақ бўлган.
Аниқланишича, ҳодиса оқибатида савдо дўконнинг 280 кв.м майдонда томи, шифти ва ички қисми ҳамда жиҳозлари ёниб зарарланган. Тезкор ҳаракатлар натижасида савдо дўконининг яна 200 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ёнғинни бартараф этиш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та ёрдамчи сув ташиш техникаси жалб этилган. Воқеа жойига вилоят ва туман ФВБ раҳбар ходимлари чиққан.
Қайд этилишича, ҳодиса туфайли ҳеч ким тан жароҳати олмаган, вафот этганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг