Хоразмда қарийб 10 млрд сўмлик газ ўғирланди
Хоразм вилояти Ҳазорасп туманидаги кўп қаватли уйда 9,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.
Маълум қилинишича, Ҳазорасп туманида газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, туман газ таъминоти бўлими ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида қоида бузилиш ҳолати аниқланган.
Маълум бўлишича, тумандаги «Паҳлавон Маҳмуд» МФЙда жойлашган «H.Q.I.» МЧЖга қарашли кўп қаватли уй хатловдан ўтказилганда, таъминот ташкилоти билан шартнома тузмасдан, лойиҳа-техник ҳужжатларини сохталаштириб, «зангори ёқилғи»дан ноқонуний фойдаланиб келинаётган бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 9 миллиард 987 миллион сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган. Ҳозирда барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг