Хоразмда ишчи гуруҳи ишни нимадан бошлади?
Мамлакатимизда Президентимиз Фармойиши билан “Долзарб бир ойлик” сафарбарлиги эълон қилинди. Мазкур Фармойиш ижроси доирасида Рақобат қўмитаси раиси Ҳалиллило Тўрахўжаев бошчилигида ишчи гуруҳи масъул ташкилотлар билан биргаликда Хоразм вилоятида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Воҳанинг Ҳазорасп, Янгиариқ, Тупроққалъа ва Хонқа туманларининг 20 га яқин маҳаллаларида томорқадан мақсадли ва самарали фойдаланиш, юқори даромадли маҳсулотлар етиштириш масалалари кўриб чиқилди. Бу борада ерларни тайёрлаш, кўчат экиш ва иссиқхоналар қуриш, қабристонларни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларига ҳам эътибор қаратилди. Томорқа хўжалиги ва суғориш тизимида юзага келаётган баъзи муаммолар борасида тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Маҳаллаларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича мевали ва манзарали дарахтлар, бута ва гул кўчатлари экиш ишлари ҳамда тумандаги ўнга яқин қабристон ва зиёратгоҳларда олиб борилаётган реконструкция ишлари кўздан кечирилиб, зарур тавсиялар берилди.
“Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг