Хоразмда “Гиламлар жилоси” халқаро кўргазмаси ўтказилади
Жорий йилнинг 18-19 октябрь кунлари Хива шаҳрида “Гиламлар жилоси“ халқаро гилам кўргазмаси бўлиб ўтади. Ушбу кўргазмани ташкил этишдан асосий мақсад мамлакатимизда қадимдан миллий қадрият сифатида ривожланиб келаётган гиламдўзлик анъаналарини асраб-авайлаш, илмий тадқиқ этиш, халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш ва кенг тарғиб этиш, анъанавий усулда гилам тўқиётган уста ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш ҳамда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини ривожлантиришдан иборат.
“Ҳунарманд” уюшмаси, Туризм қўмитаси ва Хоразм вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида уюштириладиган халқаро тадбирда маҳаллий ва хорижий ҳунармандлар, олимлар, соҳа мутахассислари ҳамда фахрий меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда.
Халқаро кўргазма доирасида “Ўзбек гиламдўзлиги: анъана ва инновация” мавзусида республика илмий-амалий анжумани ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.
Одилбек ОДАМБОЕВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни Янги йил билан қутлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг