Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси бош мутахассиси 80 минг доллар билан ушланди

Видеодан кадр
Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси бош мутахассиси ўзининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари эвазига фуқародан 135 минг АҚШ доллари талаб қилиб, пулларнинг 80 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда «Хавфсизлик» Telegram каналида хабар берилди.
Бош мутахассис тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаронинг ишончига кириб, бошқа бир фуқарога тегишли бўлган ва Урганч шаҳрида аҳолига транспорт хизматлари кўрсатишга ихтисослашган МЧЖга қарашли 960 метр квадрат бўш ер майдонини кадастр идораларидаги танишлари орқали унинг номига ўтказиб, у ерда кўп қаватли турар-жой қуриши учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб беришини ваъда қилган. У бунинг эвазига 135 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 80 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддасининг 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу каби ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Ёзёвон тумани бўлими бош мутахассиси хизмат мавқейидан фойдаланиб, «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида пудратчи корхонанинг рейтинг балларини кўтариш ҳамда тендерга тақдим қилиш мақсадида, ҳақиқатда мавжуд бўлмаган қурилиш техникаларининг техник паспорти ва ёрлиқларини тайёрлаб бериш эвазига 8700 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирги кунда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг