Хонободда “Дунё садолари” янграмоқда
Фото: “Халқ сўзи”
Кеча Хонобод шаҳрида “Дунё садолари” халқаро миллий эстрада санъати фестивали ўз ишини бошлади.

Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтган очилиш маросимида Халқаро Туркий Маданият ташкилоти – “ТУРКСОЙ” Бош котиби Султан Раев, Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновлар сўзга чиқиб, мамлакатимизда маданият соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва ички сайёҳлик салоҳиятининг аҳамияти ҳақида фикр билдирдилар. Ўз навбатида илк бор ўтказилаётган “Дунё садолари” фестивалини ташкил этишдан кўзланган мақсад ва унинг моҳияти ҳақида ҳам маълумот берилди.

Тадбир давомида тақдим этилган саҳна кўринишларида юртимизнинг ҳар бир ҳудудига хос бўлган анъаналар, одатлар ўз ифодасини топган бўлса, эстрада юлдузларининг чиқишлари дунё мусиқий маданияти тимсоли сифатида янгради. Шунингдек, фестиваль доирасида эълон қилинган ёш хонандалар кўрик-танлови ғолиблари муносиб тақдирланди.

Айтиш жоиз, ушбу танловда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва ҳар бир вилоятдан келган 400 нафардан зиёд иштирокчининг истеъдоди тажрибали ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланди. Шунингдек, дунёнинг 20 дан зиёд давлатидан келган қўшиқчилар иштирокидаги “Маҳорат дарслари” республикамизда эстрада санъатини янада ривож топишида муҳим аҳамият касб этди.
Айни пайтда фестиваль давом этяпти.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг