Хонобод шаҳрида микро ГЭС ишга тушди

12:33 23 Январь 2024 Жамият
321 0

Андижон вилоятида электр энергиясининг муқобил турларидан фойдаланиш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Яқинда ишга туширилган Хонабод микро ГЭСи ана шу саъй-ҳаракатларнинг амалий натижасидир.

— Мазкур микро ГЭС шаҳардаги электр энергияси билан боғлиқ бир қатор муаммоларга ижобий ечим топишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади, — дейди “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ҳудудий филиали матбуот хизматининг раҳбари Мухлисахон Собирова. —  Боиси, у бир йилда ўртача 3,6 миллион кВт соат электр энергиясини ишлаб чиқариш имкониятига эга. Бунинг натижасида юзлаб хонадон ва бир қанча ижтимоий объектларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мумкин.

Вилоятда янги ГЭСларнинг иш тушириш билан боғлиқ лойиҳалар давом этмоқда. Зеро, улар ёрдамида бир йилда қўшимча 120 млн кв соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти яратилади. Натижада 50 мингта хонадоннинг электр энергияси билан боғлиқ муаммолари ижобий ечим топади. Қолаверса, 42 млн. куб метр газ иқтисод қилинади.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?