Хонобод сайёҳлик марказига айланади
Хонобод шаҳрида нафақат маҳаллий аҳоли, балки мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келадиган меҳмонлар учун ҳам қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида йирик туристик лойиҳа амалга оширилмоқда. Унга кўра, сунъий кўл барпо этилиши ва унинг атрофида замонавий дам олиш масканлари ташкил қилиниши режалаштирилган.
— Мазкур лойиҳа учун Кампирровот маҳалласи ҳудудидан 104 гектар ер майдони ажратилган, — дейди шаҳар ҳокими Элёрбек Холмирзаев. —Шу асосда 25 гектарлик сунъий кўл, савдо ва кўнгилочар марказлари, учта очиқ пляж ҳамда “Akvapark” қурилади. Шунингдек, ҳар бири 100 ўринли саккизта апарт-отель, 200 ўринли замонавий меҳмонхона, спорт майдонлари, аҳоли дам олиш ҳудудлари ва кўркам яшил майдонлар барпо этилиши назарда тутилган. Лойиҳа амалга оширилиши натижасида 970 та янги иш ўрни яратилади.

Айни пайтда Хонобод шаҳрига йилига ўртача 180 минг нафар сайёҳ ташриф буюрмоқда. Янги туристик масканлар барпо этилиши эса бу кўрсаткични янада ошириб, шаҳарнинг республика ва минтақадаги сайёҳлик марказларидан бирига айланишига замин яратади.
Саминжон ҲУСАНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг