Хонанда Шаҳриёрнинг наркотик модда билан қўлга олингани рад этилди
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 24 февраль, душанба куни Бектемир туманида жойлашган «Шарқ» ЙПХ масканида фуқаронинг ёнидан гиёҳвандлик моддаси топилгани ҳамда уни қонуний чора кўриш учун Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилганлиги ҳақида хабар берганди.
Бу хабарни айрим оммавий ахборот воситалари гумонланувчи шахс хонанда Шаҳриёр эканлигини ёзиб тарқатишган. ИИВ ахборот хизмати раҳбари ушбу ахборот ҳақиқатдан йироқлигини маълум қилди.
Расмий муносабатда, шу каби ахборотни тарқатиш ПКнинг 23-моддасида белгиланган айбсизлик презумпцияси талабларини, «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонуннинг 14-моддаси ҳамда «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунни 6-моддасини қўпол равишда бузиш эканлиги эслатилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шимол ёғдуси — мўжиза эмас даҳшат. Қуёшда X тоифали кучли чақнаш содир бўлди
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг