Хизматда жароҳатланган ҳарбийлар молиявий ҳимояга эга бўлади

Фото: Президент Матбуот хизмати
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи билан ҳарбий хизматчилар ва махсус унвонларга эга ходимлар учун давлат мажбурий суғуртаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ушбу низом давлат хизматида ярадорлик ёки ногиронликка дуч келган ҳарбий хизматчиларга суғурта тўловларини амалга оширишни белгилайди. Ҳужжат 2024 йил 8 ноябрдан кучга кирган. Бу ҳақда «Норма.уз» хабар берди.
Низомга кўра, суғурталанган шахс фавқулодда ҳолатларда ёки ҳарбий хизмат давомида ҳалок бўлса, унинг оиласига БҲМнинг 200 баравари миқдорида тўлов амалга оширилади. Агар ҳарбий хизматчи хизматда жароҳат олиб, бир йил ичида вафот этса, тўлов миқдори БҲМнинг 84 бараварини ташкил қилади. Ушбу тўловлар нафақат ҳалок бўлганларга, балки жароҳат олганларга ҳам тааллуқлидир.
Шунингдек, хизмат вақтида ногиронликка учраган шахсларга тўловлар ногиронлик даражасига қараб амалга оширилади. I гуруҳ ногиронига тўловнинг 75 фоизи, II гуруҳга 50 фоизи, III гуруҳга эса 30 фоизи тўланади. Шу билан бирга, оғир ва енгил ярадорликка учраган ҳарбий хизматчиларга ҳам тегишли фоизларда тўловлар берилади.
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ёки махсус унвонларга эга ходимлар соғлиғи туфайли хизматга яроқсиз деб топилса, уларга БҲМнинг 10 фоизи миқдорида тўлов тўланади. Бу суғурта тўловлари суғурта қилдирувчи томонидан чорак бошидан 15 кун ичида суғурталовчининг ҳисоб рақамига ўтказилиши лозим. Тўлов суғурта шартномасига биноан бир йил давомида амал қилади.
Суғурта тўловлари суғурталанган ёки наф олувчиларнинг банк ҳисобварағига ўтказилади ёки қонуний бошқа усулларда амалга оширилиши мумкин. Суғурта мукофоти ўз вақтида тўланган тақдирда, тўловлар суғурталовчи томонидан барча ҳужжатлар келиб тушгандан кейин 5 иш куни ичида амалга оширилади. Бу тартиб суғурта тўловларини ўз вақтида таъминлашга ёрдам беради.
Аввалроқ, Нодирбек Абдусатторов яна Магнус Карлсенга қарши дона суриши маълум бўлганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг