Хизмат уйини нарколабораторияга айлантирган профилактика инспектори қўлга олинди (+видео)
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида наркотик моддалар савдоси билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, олдиндан кузатувга олинган, Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИО ФМБ профилактика инспекторининг хизмат хонадони кўздан кечирилган.
Текширув натижасида, инспектор ушбу хонадонда нарколаборатория ташкил этганлиги аниқланиб, ўрами билан жами 10 кг 500 гр «Альфа-ПВП» ва 4 гр «Spays» синтетик наркотиклари ҳамда гиёҳвандлик моддаларини тайёрлашда фойдаланиладиган 588 гр суюқлик, асбоб-ускуналар, электрон тарози борлиги маълум бўлган ва ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.
Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, профилактика инспекторнинг Тошкент вилояти Тошкент туманидаги доимий яшаш хонадони текширилганда, ерга кўмиб, яшириб қўйилган тахминий оғирлиги 430 гр бўлган «Альфа-ПВП» наркотик моддаси борлиги аниқланган.
Маълум бўлишича, ички ишлар ходими «Telegram» мессенжери орқали синтетик гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи профиль эгаси топшириғи асосида наркокурерлар томонидан контрабанда йўли билан мамлакатимизга олиб келинган моддаларни қабул қилиб олиб, яширин лаборатория шароитида ажал оғусини тайёрлаб, тарқатиш билан шуғулланган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми ҳамда 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Ангрен шаҳар ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса наркотик моддаларни «закладка» тарзида тарқатиб, сотиш билан шуғулланиб келаётган Ангрен шаҳрида яшовчи, 2000 йилда туғилган шахс ўзининг 2001 йилда туғилган жиноий шеригидан 971 гр «Катинон» синтетик гиёҳвандлик воситасини қабул қилиб олган вақтида тезкор тадбир ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Қонунчиликка мувофиқ ҳар икки ҳолат бўйича ҳам гумондорларга нисбатан 10 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг