Хитойдаги ватандошлар Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бермоқда

10:47 03 Июль 2023 Дунё
729 0

2 июль куни Пекин шаҳридаги 49–сайлов участкасида Ўзбекистон  Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари маҳаллий вақт билан соат 12:00 дан 16:00 га қадар бўлиб  ўтди.

Муддатидан олдин овоз беришнинг бешинчи кунида Хитойнинг Хубей, Цзянсу ва Хейлунцзян провинцияларидан ташриф буюрган ватандошларимиз ўз сиёсий ҳуқуқларидан самарали фойдаландилар.

Мамлакатимизнинг  Хитойдаги  элчихонаси  ҳузурида  ташкил  этилган сайлов участкасида жорий йил 28 июндан 2 июль кунига  қадар  юзга  яқин  фуқароларимиз муддатидан  илгари Ўзбекистон Президенти сайловида олдиндан овоз бериш жараёнида иштирок этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?