Хитойда парранда гриппидан илк ўлим ҳолати қайд этилди
Фото: Иллюстратив сурат
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёда парранда гриппи пандемияси бошланиши хавфидан огоҳлантирганди.
Куни кеча ташкилот Хитойда Ҳ3Н8 вирусидан илк ўлим ҳолати қайд этилганини маълум қилди.
Марҳума — Гуандун провинциясида яшовчи 56 ёшли аёл эди. У пневмония аломатлари билан шифохонага ётқизилиб, Ҳ3Н8 ни юқтиргани аниқланган.
Ачинарлиси, кўрсатилган тегишли муолажаларга қарамай, бемор икки ҳафта ўтгач, шу ерда ҳаётдан кўз юмди. Аниқланишича, аёл бозорда касалланган парранда билан мулоқотда бўлган.
Эпидемиологларнинг қайд этишича, одамлар инфекциядан зарарланган ва ҳалок бўлган ҳайвонларга яқинлашмасликлари зарур.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг