Хитойда атроф-муҳитга қараб рангини ўзгартирадиган мато яратилди
Хитойлик олимлар атроф-муҳитга қараб рангини ўзгартира оладиган янги материал яратишди. Уларнинг айтишича, бу ютуқ уларни «кўринмас плаш» яратишга яқинлаштиради.
Кўпгина ҳайвонлар атроф-муҳитига мослашиш қобилиятига эга. Аммо бу жараёнга тақлид қилиш учун яратилган сунъий тизимлар ниҳоятда мураккаб ва улардан фойдаланиш ноқулай эди.
Янги материал ўз-ўзидан мослашувчи фотохромизм (SAP) деб аталадиган жараёндан фойдаланади. У маълум бир тўлқин узунлигига таъсир қилганда, молекулалари қайта жойлашади ва материал ранги ўзгаради.
Материаллар органик бўёқлардан ва молекулалардан тайёрланган. Улар ёруғлик таъсирида тузилиши ва кимёвий хоссаларини ўзгартириш хусусиятига эга. Зулматда улар асосан қора бўлиб қолади.
Олдинги тизимлар билан солиштирганда, янги материал оддийроқ, арзонроқ ва улардан фойдаланиш осонроқ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг