Хитойда 3000 йиллик қадимий йўл қолдиқлари топилди

00:36 28 Декабрь 2024 Дунё
555 0

3 минг йил аввал қурилган йўл қолдиқлари хитойлик археологлар томонидан топилган. Бу кашфиёт Хенан провинциясининг Анянг шаҳрида амалга оширилган. Қадимги йўл шимолдан жанубга ўтган.

Йўл юзасида ғилдирак излари бор. У бўйлаб 1,6 км узунликдаги ариқ қазилган. Олимларнинг фикрича, бу Шанг (Йин) сулоласи (милоддан аввалги 1600 — 1046 йиллар) пойтахти ўрнида топилган энг узун шаҳар кўчасидир.

Йўлнинг топилиши бошқа археологик топилмалар қатори олимларга қадимий шаҳар кўчалари тартибини яхшироқ тушунишга ёрдам берди. Шундай қилиб, у ерда шимолдан жанубга бир-бирига параллель бўлган учта асосий магистраль қурилган. Шунингдек, шарқдан ғарбга олиб борувчи учта йўл бор эди, дея хабар беради Синхуа.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?