Хитой Тайвань мустақиллигини куч билан тўхтатишга тайёр

10:34 04 Июнь 2024 Дунё
362 0

Хитой мудофаа вазири Донг Жун Сингапур хавфсизлик форумида мамлакат армияси Тайвань мустақиллигини куч билан тўхтатишга тайёрлигини билдирди.

“Кимки Тайванни Хитойдан ажратмоқчи бўлса, уларнинг ўзлари парчаланиб, йўқ бўлади”, деган вазир.

Донг Жун Тайваннинг ўзини-ўзи бошқариш демокрацияси Хитой учун масаланинг асосий ўзаги эканини айтди. Расмий Пекин Тайваннинг Демократик Прогрессив партияси борган сари сепаратизмга интилаётгани даъво қилмоқда. Шунингдек, вазир Хитой халқ озодлик армияси ҳар доим ватанни бирлаштиришда қудратли куч бўлиб келганини қўшимча қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?