Хитой компанияси Наманганда мисни қайта ишлаш заводи қуради
Қудратилла Нажмиддинов/«Халқ сўзи». Кейинги йилларда вилоятнинг Хитой давлати компаниялари билан алоқалари мустаҳкамланиб бормоқда. Буни ушбу мамлакатнинг Наманганга инвестиция киритиш истагидаги ишбилармонлар сони ортиб бораётганида ҳам кўриш мумкин. Куни кеча ҳамкор давлатнинг «Boi Yi da» компанияси вакиллари ҳудудда мисни қайта ишлаш заводи қуриш бўйича лойиҳа таклифи билан келди. Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов хорижлик меҳмонларни қабул қилди.
Хитой компанияси раҳбари тавсия этган лойиҳага кўра, иш икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқич 40 миллион доллар атрофида бўлиб, ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Маҳсулотларни тўлиқ экспортга чиқариш кўзда тутилган.
— Биз ҳам бу борадаги мавжуд имкониятларимиз ҳақида тўлиқ маълумот бериб, лойиҳани амалга ошириш учун шароит яратиб берилишини айтдик, — дейди Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Окибжон Иномов. — Айни вақтда хитойлик тадбиркорлар жойларга чиқиб, завод қуриш учун мавжуд имкониятлар билан танишмоқда.
Айтиш жоизки, Чуст тумани ҳудудидаги мис конларини ишлаб чиқаришга йўналтириш борасида хориж компанияси таклиф этган лойиҳа эътиборга молик. Икки томонлама манфаатли келишувларга эришилиши мис захираларини қазиб олиш ва қимматбаҳо металлни самарали тасарруф қилишнинг истиқболли режаларини натижага айлантиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг