«Хавфсиз ва соғлом юрт» ойлигининг 2-босқичида жамоат жойларида фуқаролардан 15 мингга яқин тиғли буюмлар олинди

Иллюстратив фото
«Хавфсиз ва соғлом юрт» ойлигининг 2-босқичида жорий йилнинг 15 июлидан 15 августга қадар жамоат жойларида фуқаролардан 14 936 та ўткир тиғли буюмлар олинган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, тадбирларнинг 2-босқичида 14 167 та тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилиб, 2 599 та гиёҳвандлик, 1 576 та уюшган жиноятчилик, 1 650 та коррупция ва 4 653 та бошқа йўналишларда ноқонуний ҳолатлар фош этилган.
Бунда жамоат жойларида совуқ қурол олиб юрган фуқаролардан 14 936 та ўткир тиғли буюмлар 14 091 та пичоқ , 352 кастет, 493 бошқа олиб юрилиши таъқиқланган буюмлар олиниб, қонуний чоралар кўрилди. Ов қуроли сақлаш қоидаларини бузган ҳамда браконьерлик ҳаракатларни содир этган 3 692 нафар шахс маъмурий ва 254 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди.
Шунингдек, тадбирларда жиноий гуруҳ ва шахслардан 858 та пневматик қурол, 2 716 та ов қуроли ва ўқ-дори олинди. 1 033 нафар қидирувдаги шахс ушланиб, 584 нафар бедарак йўқолган шахслар оиласи бағрига қайтарилди.
Тезкор тадбирларда 557,5 кг гиёҳвандлик воситаси, 376,5 минг дона кучли таъсир қилувчи дорилар олиниб, 10,5 минг туп гиёҳвандлик ўсимликлари етиштирилаётганлиги аниқланган. 91 та «закладкачилар» билан боғлиқ ҳолатда эса 34,5 кг гиёҳвандлик воситаси расмийлаштирилиб, интернетдаги наркодўконлар рекламаси акс этган 1 751 дона «наркограффити» ўчириб ташланди.
Бундан ташқари, йўлларда ЙПХ ходимлари томонидан 707 мингта қоидабузарлар аниқланиб, ҳуқуқбузарларга тегишли 85 мингтага яқин транспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг