Ханчжоу — 2022: Рустам Ассакалов Осиё ўйинларининг уч карра совриндори

16:04 05 Октябр 2023 Спорт
158 0

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рустам Ассакалов фаолиятида учинчи бор Осиё ўйинларида совриндор бўлди.

-97 кг. вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз бронза медали учун кечган баҳсда қозоғистонлик Ислам Умаев устидан муддатидан илгари ғалаба қозониб, мусобақани учинчи ўринда якунлади.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Ассакалов ҳисобида Осиё ўйинларининг олтин ва кумуш медаллари бор эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?