Халқаро почта жўнатмаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби белгиланди
Иллюстратив фото
Ҳукуматнинг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сон қарори билан «Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, почта ва курьерлик жўнатмаларида юбориладиган ҳамда божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар божхона назоратидан ўтказилиши керак.
Почта алоқаси оператори ва экспресс ташувчи томонидан почта ва курьерлик жўнатмалари божхона кўздан кечируви ҳамда божхона кўригини ўтказиш учун божхона органларига тақдим этилади.
Ушбу жўнатмалар орқали олиб кириладиган ва юбориладиган товарлар божхона назоратида ташиш шартларига риоя этган ҳолда манзил божхона постига етказилади.
Жўнатмаларни ташиш, юклаш (қайта юклаш), тушириш, сақлаш ва бошқа шу каби юк операцияларини амалга оширишда юзага келадиган харажатлар почта алоқаси оператори ёки экспресс ташувчи ҳисобидан қопланади.
Почта ва курьерлик жўнатмаси божхона органлари томонидан хавфни бошқариш тизимини қўллаган ҳолда «қизил», «сариқ» ва «яшил» йўлаклар орқали рўйхатга олинган жўнатмалар декларацияси асосида божхона назоратидан ўтказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг